Sahifa boshiga borish uchun bosing
Invest ko‘chmas mulk savdo

Rieltorlik tashkiloti

Barcha yangiliklar
97-415-51-11
Farg‘ona sh, Farobiy k, №1, mo'ljal "Asia" mehmonxonasi

Xabar.uz сайтида эълон қилинган мақолага мутасадди ташкилотлар томонидан ажойиб жавоб тариқасида Президентнинг қарори эълон қилинди

01.07.2019

2019 йил 08 февралда  Xabar.uz сайтида "Риэлторлик ташкилотлари синмоқдами" деган мавзуда мақола эълон қилинган эди. Ушбу мақолада риэлторлик ташкилотларининг бугунги мақоми тушиб кетганлиги, деярли барча сохаларда меъёрий хужжатлар қайта кўриб чиқилганлиги, лекин бу сохага оид қонунлар ва қонун ости хужжатлар хозирги даврга мослаштирилмай қолиб кетмоқда мазмунида танқидий қарашлар эълон қилинган эди. Шу мавзуда ва риэлторлик фаолиятига доир қонун хужжатларига киритилиши лозим бўлган ўзгартиришлар хақида яна бир қатор риэлторлик фаолияти сохасида фаолият олиб бораётган мутахассисларнинг мақолалари интернет тармоқларида, Менинг Фикрим порталида жойлаштирилди. Албатта харакатлар бесамар кетмади, керакли фикрлар, таклифлар тегишли ташкилотлар томонидан иноабатга олинган холда  Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 05 апрелда Қарори эълон қилинди. 

«Invest Ko‘chmas Mulk Savdo» МЧЖ директори Р.Нишонов томонидан Xabar.uz сайтида чоп этилган мақоласида қуйидаги мавзулар кўтарилганди. 

“2019 йил 1 февралдан эътиборан кадастр маълумотномаларини, олди-сотди шартномаси тузиш учун солиқ ва электр энергияси бўйича маълумотномани, олди-сотди шартномаси тузилган кўчмас мулк ҳақидаги ахборотни интернет орқали юбориш каби онлайн хизматлар ишга туширилди. Шу сабабли риэлторлик ташкилотлари олдида бир қатор муаммолар пайдо бўла бошлади. Ушбу қулай имкониятларнинг йўлга қўйилиши билан ундан фойдаланишни назарда тутувчи барча меъёрий ҳужжатларда риэлторлик ташкилотлари назардан четда қолиб кетмоқда. Эндиликда онлайн хизматларнинг ривожланиб бориши туфайли ташкилотлар томонидан ёзма маълумот тақдим қилиниши чекланиб бормоқда ва риэлторлик ташкилотлари ўзига зарур маълумотларни тўплашда чорасиз бўлиб қолмоқда”

2019 йил 05 апрелда эълон қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг Қарорига асосан 2020 йил 1 январдан бошлаб кўчмас мулк объектини риэлторлик хизматлари кўрсатиш натижасида вужудга келадиган ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун зарур бўлган маълумотлар тегишлича Давлат активларини бошқариш агентлиги ва риэлторлик ташкилотлари томонидан давлат рўйхатидан ўтказишни амалга оширувчи органларга ахборот-коммуникация технологияларидан фойдаланган ҳолда юборилиши, реестрдан кўчирма риэлторлик ташкилотлари томонидан мулкдорнинг хоҳишига кўра электрон ва (ёки) қоғоз шаклида кўчмас мулк объектларига бўлган ҳуқуқлар белгиланган муддатларда берилилиши кўрсатиб ўтилган.

Риэлторлик ташкилотларининг маълумотлари асосида мулк ҳуқуқи ва бошқа ашёвий ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказишда кўчмас мулк объектига бўлган ҳуқуқни давлат рўйхатидан ўтказиш тўғрисида ариза талаб этилмайди, кўчмас мулкка нисбатан мулк ҳуқуқларни давлат рўйхатидан ўтказиш учун қонун ҳужжатларида белгиланган рўйхатга олиш йиғимлари риэлторлик ташкилотлари томонидан ундирилади.

Коммунал хизматлар кўрсатувчи (газ таъминоти, совуқ сув таъминоти ва сув чиқариб ташловчи, иссиқлик таъминоти (марказий иситиш ва иссиқ сув таъминоти), электр таъминоти, маиший чиқиндиларни олиб кетиш, ўрнатиб қўйилган телефон алоқаси ва бошқалар) корхоналарнинг ахборот тизимларини интеграциялашни йўлга қўйилади.  2019 йил 1 декабрга қадар риэлторлик хизматлари кўрсатиш имкониятини таъминловчи ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш, уни Реестр билан уйғунлаштириш Давлат активларини бошқариш агентлиги зиммасига юклатилган. 

Давлат активларини бошқариш агентлиги томонидан риэлторлик ташкилотлари учун ягона ахборот тизимини ишлаб чиқиш ва уни йўлга қўйиш бир қанча қулайликлар ва риэлторлар учун кўчмас мулклар боғлиқ ишончли маълумотларга эга бўлишда замонавий ахборот воситаларидан фойдаланиш имкониятини яратади.