Sahifa boshiga borish uchun bosing
Invest ko‘chmas mulk savdo

Rieltorlik tashkiloti

Barcha yangiliklar
97-415-51-11
Farg‘ona sh, Farobiy k, №1, mo'ljal "Asia" mehmonxonasi

Кредити мавжуд уй-жойлар энди сотувга қўйилмайди

04.12.2019

Кредит қолдиқлари мавжуд уйлар, котеджларни сотувга қўйиш, уларни сотиш, харидорларга яъни олувчиларга бундай уй-жойларни хужжатлаштириш масаласида хозирги кунда қонунчилигимизда, хусусан “Ипотека” тўғрисидаги қонунда олди-сотди қилиш, олувчи ва сотувчи ўртасида олди-сотди шартномасини имзолаш мумкин эмаслигини хозирги хар бир кўчмас мулкга қизиқиш билдирган, кўчмас мулк бозорига бефарқ бўлмаган фуқаро хабардордир. Шу кунгача кредит қолдиғи билан кўчмас мулк бозорида жуда кўплаб мулклар олди-берди қилиниб, харидор ва сотувчи фақат ўзаро гувохлар иштирокидаги тилхат, уй-жойни 3 йилгачача сотиш хуқуқисиз бошқариш учун ишончномалар каби хужжатлар билан кифояланиб келинмоқда. Албатта бу иккала томонни ўзаро розилиги, бошқа томонларни тазйиқи ёки босимларисиз ўз ихтиёрлари билан амалга оширилмоқда. Лекин барибир сотиб олувчини қисман таввакалчилик хавф хатари сақланиб қолмоқда.  Бу холатни олувчиларга тушунтиришга харакат қилинмоқда, ўйлаб қарор қабул қилишлари учун вақт берилмоқда. Лекин барибир “Инвест кўчмас мулк савдо” томонидан кредит йўқ уйларни сотишга нисбатан кредити мавжуд уйларни сотиш анчча мушкул ва кўп мехнат, вақт талаб қилмоқда, қизиқиш билдирган харидорларнинг 10 тасида 8 таси хужжатлаштириш масаласида берилган ахборотдан сўнг, бу вариант уларни қониқтирмаслигини баён қилишмоқда. 
Ушбуларни тўлиқ хисобга олган холда 2019 йил 04 декабрдан эътиборан “Инвест кўчмас мулк савдо” риэлторлик ташкилоти кредити мавжуд квартира ва котеджларни сотувга қўйишни тўхтади. Шу кунгача сотувга қўйилган кредит қолдиғи мавжуд уй-жойларни эгалари билан мутахассислар алоқага чиқишади ва улар билан мулкларини сотуви бўйича мақбул вариант келишиб олиниб, сотув шартлари қайта кўриб чиқилади. 
Хурмат билан: “Инвест кўчмас мулк савдо” маъмурияти