Sahifa boshiga borish uchun bosing
Invest ko‘chmas mulk savdo

Rieltorlik tashkiloti

Barcha yangiliklar
97-415-51-11
Farg‘ona sh, Farobiy k, №1, mo'ljal "Asia" mehmonxonasi

Ким ошди савдосига мархамат

15.04.2020

“Invest ko’chmas mulk savdo” МЧЖ

бошланғич баҳоси босқичма-босқич ошиб бориши тартибида

ўтказиладиган такрорий очиқ аукцион савдога таклиф этади!

 

I. Такрорий савдога “Фарғона ҳудудий электр тармоқлари корхонаси” АЖ буюртмаси ва хатига асосан қуйидаги кўчмас мулклар қўйилмоқда:

1. Фарғона вилояти, Тошлоқ тумани, Янгийўл МФЙ ҳудудида жойлашган 2-участка маъмурий (умумий қурилиш ости майдони – 734,14 кв.м., фойдали майдони – 205,57 кв.м., литерлар 0001-0005) бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси – 117 240 000 сўм.

2. Фарғона вилояти, Риштон тумани, Навбаҳор МФЙ, Тинчлик кўчасида жойлашган Монтёрлар 3-участкаси  (умумий қурилиш ости майдони – 184,37 кв.м., фойдали майдони – 125,83 кв.м., литерлар 0001-0005) бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси – 82 440 000 сўм.

II. Такрорий савдога “Шоҳимардон Каркидон” МЧЖ буюртмаси ва хатига асосан қуйидаги кўчмас мулк савдога қўйилмоқда:

1. Фарғона вилояти, Қува тумани, Толмозор МФЙ, Каркидон сув омбори ҳудудида жойлашган дам олиш маскани (умумий қурилиш ости майдони – 2 317,36 кв.м., фойдали майдони – 448,35 кв.м., литерлар 0001-0013) бино-иншоотлари. Бошланғич баҳоси – 151 470 000 сўм.

III. Такрорий савдога “Фарғона нефть база” МЧЖ буюртмаси ва хатига асосан қуйидаги кўчмас мулк савдога қўйилмоқда:

1. Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Ёрмозор МФЙ, Ал-Фарғоний кўчаси (Фарғона–Қўқон йўли)да жойлашган интенсив боғ ва дала шийпони бино-иншоотлари қўйилмоқда. Умумий ер участкаси майдони 56 000 кв.м., миллий услубдаги айвон, ертўла, атрофи металл панжара билан ўралган, 8 310 та мевали олма кўчатлари мавжуд. Бошланғич баҳоси – 2 582 439 938 сўм.

Аукцион савдо 2020 йил 19 февраль куни соат 11.00 дан бошлаб ўтказилади.

Савдога қўйилган мулк ва унга тегишли ҳужжатлар билан мулк эгаси вакили иштирокида бевосита жойига чиқиб танишиш мумкин.

Аукцион савдода иштирок этиш учун талабгорлардан аризалар расмий иш кунлари соат 9.00 дан 18.00 гача қабул қилинади (13.00 дан 14.00 гача тушлик вақти). Аризаларни қабул қилишнинг охирги муддати: 2020 йил 17 февраль куни соат 18.00.

Дастлабки савдода мулк сотилмаган тақдирда, 2020 йил 6, 27 март кунлари такрорий савдо бўлиб ўтишини маълум қиламиз. Такрорий савдога аризаларни қабул қилиш бир кун олдин 18.00 да якунланади.

Аукцион савдода қатнашиш учун талабгорлар савдо ташкилотчиси  билан тузиладиган закалат келишувига асосан, мулк бошланғич баҳосининг 15 фоизидан кам бўлмаган миқдорда закалат пулини тўлов ҳужжатида савдо объектининг номи ва манзилини кўрсатган ҳолда савдо ташкилотчиси  “Invest ko’chmas mulk savdo” МЧЖнинг “Траст банк” АТБ Фарғона вилояти филиалидаги қуйидаги ҳисоб рақамига тўлашлари лозим: 22604000300499077001, МФО 01123, СТИР 303445495. Савдо ғолибига савдо натижасига кўра сотувчи билан 10 кун ичида олди-сотди шартномасини тузиш ва у бўйича тўловларни амалга ошириш мажбурияти юклатилади.

Савдо бўлиб ўтадиган ва аризалар қабул қилинадиган манзил: Фарғона вилояти, Фарғона шаҳри, Фаробий кўчаси, 11/17-уй.

Мўлжал: Ҳарбий госпиталь. Тел.: (+998 97) 415-51-11, (+998 90) 307-11-88.

Расмий веб сайт: www.uy-bozor.uzЛицензия: RR-0238.